Close
  • Колл-центр

  • Расписание
    занятий

  • Экзаменационное
    видеонаблюдение

  • Виртуальная
    приемная

  • Заявку на вакансию



"Қатағон қурбонлари хотираси" музейига “Кексалар учун туризм ойлиги” доирасидаги ташриф

Бугун "Қатағон қурбонлари хотираси" музейига “Кексалар учун туризм ойлиги” доирасида Янгибозор ва Қўшкўпир туманлари маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бўлими томонидан бир гуруҳ нуроний кексалар ташриф буюрдилар. Ташриф доирасида  1937-1938 йиллардаги "Катта қирғин" даври ва "Пахта иши" бўйича жабрланган оилаларнинг авлодлари оғзаки тарих услубида маълумотларни музейга тақдим этдилар.  Ташриф якунида мустабид совет тузуми даврида қатағон қилинган ватандошларимиз хотирасига Қуръон тиловат қилинди.

Ulashish: