Close
  • Колл-центр

  • Расписание
    занятий

  • Экзаменационное
    видеонаблюдение

  • Виртуальная
    приемная

  • Заявку на вакансию



Урганч давлат университетида Ҳиндистоннинг Bharati Vidyapeeth тадқиқот ва менежмент ўрганиш институти билан ҳамкорликдаги алмашув ўқув дастурлари йўлга қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора – тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли қарори асосида Урганч давлат университетида таълимни интернационализация килиш мақсадида Ҳиндистоннинг Bharati Vidyapeeth тадқиқот ва менежмент ўрганиш институти билан 2020 йилнинг 16 декабрь куни икки томонлама алмашув ўқув дастури меморандуми ишлаб чиқилди  ва имзоланди. Унга кўра, икки ўқув даргоҳининг профессор-ўқитувчилари томонидан магистратура ва бакалавриатура иқтидорли талабалари жами 100 нафар талабага 10 кун давомида алмашув ўқув машғулотлари олиб борилади. 

 

УрДУ 2-босқич магистрантлари учун “Бизнесни тадқиқ қилиш усуллари”  фанидан Бхарати Видияпиит тадқиқот ва менежментни ўрганиш институти профессори  Dr.Veena Tripathi ва бакалавриат таълим йўналишлари талабаларига “Молиявий бозорлар”  фанидан профессор  Dr. Alka Dhingraлар масофадан онлайн тарзда интерактив машғулотларини ўтказмокдалар.

 Шунингдек, Индиянинг Бхарати Видияпиит тадқиқот ва менежментни ўрганиш институти магистратура талабаларига “Макро ва микро экономика” фанини Урганч давлат университети Иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, доцент И.Ю.Руденко ва магистратура талабаларига “Статистика” фанини Иктисодиёт ва туризм факультети катта ўқитувчиси Жасур Отаевлар алмашув ўқув машғулотларини онлайн тарзда олиб бормоқдалар.

 Ушбу институтлараро  алмашув ўқув дастурининг ташкилий ва техник таъминотини бўйича фаолият олиб бораётган мутахассисларнинг бирламчи чет эл тажрибаси Жахон банки Халқаро Ривожланиш Ассоциацияси томонидан молиялаштирилган “Замонавий онлайн курслар яратиш маркази” лойиҳаси доирасида шаклланган.

2020 йилнинг 21 декабридан  31 декабргача ўтказиладиган ушбу онлайн интерактив машғулотларнинг якунида Ўзбекистонлик ва Индиялик талабалар ўқув машғулотларда узликсиз қатнашган ва ўқув жараёнида берилган топшириқларни ўз вақтида бажара олган талабаларга 30 соатлик ўқув дастурини якунлаганлиги тўғрисида Ҳалқаро Сертификатлар берилиши кўзланмоқда.    

Пандемия даврида, олий таълимни модернизация қилишга эхтиёж ошган  бир пайтда бундай ҳамкорликлар факат самара берадиган  ва талабаларда қизиқиш уйғотадиган омил  ҳисобланади.

Ulashish: