Close
  • Ishonch
    telefon raqami

  • Dars
    jadvali

  • Imtihon video
    kuzatuvi

  • Rektor virtual
    qabulxonasi

  • Bo`sh ish
    o`rinlari


Ички назорат ва мониторинг бўлими  фаолияти

Ички назорат ва мониторинг бўлими (ИН ва М) ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Қароролари ва Фармойишлари, Вазирлар маҳкамаси қарорлари, Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлигининг буйруқлари ва модемлари, Университетнинг ички буйруқлари, Кенгаш қарорлари ва Низом асосида амалга оширади.

 Бўлим Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармонларини, Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлигининг буйруқлари ва модемограммаларини ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши назоратига масъул ҳисобланади. Ўқув йили давомида Урганч Давлат Университетига қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли ва 1999 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 140-сонли қарорлари, 2009 йил 28 августдаги “Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, ҳўжалик бирлашмалари, уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш ҳамда ижро интизомининг аҳволи мониторингини олиб бориш Тартиби тўғрисида”ги 11-10-сонли қарори, Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлигининг 2010 йил 21 майдаги №195 сонли ва 2009 йил 8 сентйбрдаги №309-сонли буйруқлари асосида иш фаолиятини олиб боради.

 Шунингдек, бўлим ахборот ресурс маркази ва илмий-маърифий, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий жараёнлар учун масъул бошқа идоралар инновацияларини амалга ошириш учун тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида ҳорижий ўқув университетлари тажрибасини ўрганади. Бўлим ходимлари бир неча халқаро лойиҳалар (Жаҳон банки томонидан молиялаштирилган Олий ўқув юртларида “Замонавий онлайн ўқув марказини ташкил этиш”, Европа Иттифоқи Эрасмус+, Мобилити+ дастурлари)да қатнашиб университетнинг ўқув, илмий, маънавий-маърифий, моддий техника таъминотига тегишли фаолиятларни модернизациялаштириш жараёнларида амалий ишлар олиб бормоқдалар.

Бўлим томонидан ҳар ойда университет факультетлари ва бўлимларида Хукумат меъёрий ҳужжатларнинг бажарилиши бўйича мақсадли текширувлар амалга оширилади ва текширув давомида аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан аниқ таклифлар, чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб Университет Кенгашида муҳокамаси таъминланади.