Close
  • Ishonch
    telefon raqami

  • Dars
    jadvali

  • Imtihon video
    kuzatuvi

  • Rektor virtual
    qabulxonasi

  • Bo`sh ish
    o`rinlari



2019 йил 29-март куни Урганч Давлат университети маъмурияти томонидан «22-март Бутун жахон сув кунига бағишлаб “СУВ-ОЛТИНДАН ХАМ ҚИММАТ» мавзусида танлов тадбир ўтказилди.


2019 йил 29-март куни Урганч Давлат университети  маъмурияти томонидан «22-март Бутун жахон сув кунига бағишлаб “СУВ-ОЛТИНДАН ХАМ ҚИММАТ» мавзусида танлов тадбир ўтказилди. Тадбирга УрДУ ўқув ишлари  бўйича проректор С.У.Ходжаниязов, ЎзРВМ ИСФДНИ бўлими бошлиғи Х.Исматуллаев, бош мутаҳассиси  И.Шокиров, Ҳалқаро Экосан Ҳайрия жамоат фонди  Хоразм вилояти ҳудудий раҳбари Ж.Ўтамов, Урганч шаҳар бош имоми Ҳасанбой Ҳожи, Туямўйин-Урганч МСКФ ДУК Экология бошлиғи Ш.Эшимов, Ўзбекистон Экология партияси К.Жуманиязов, Экология ва АММ йўналиши талабалари,Хоразм вилоят Ёшлар итфоққи ходимлари,”ЭКОСАН” ходимлари,  Урганч давлат университети Табиий фанлар факультети Тупроқшунослик, Экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги, ва География кафедраси профессор ўқитувчилари, талабалари қатнашдилар.Тадбир 2 қисмдан иборат бўлиб биринчи  қисмида “СУВ-ОЛТИНДАН ХАМ ҚИММАТ» мавзусида танлов ва уни  хакимлар хайати томонидан баҳоланди. Иккинчи қисмда эса, УрДУ Табиий фанлар декани Ж.Рузимов,  Табиий фанлар факультети «Маънавият ва маърифат  ишлари» декан муовини  У.Досчанов, Ўқув ишлари бўйича декан муовини А.Машарипов  қатнашдилар.   Тадбирни ўқув ишлари проректори С.Ходжаниязов сўзга чиқди.  Бундан ташқари тадбир меҳмонлари ўзларининг маърузалари билан қатнашдилар.

Табиий фанлар факультети декани доц.Ж.Рузимов сўзга чиқиб, Орол ва оролбўйи муаммолари ҳақида гапириб ўтди. Ўқув ишлари бўйича декан муовини А.Машарипов  ва тадбир мехмонлари билан биргаликда   тадбир якунида танловда қатнашган талабаларинг ишларини таништириб ва уларни дипломлар билан тақдирлдилар.

Ulashish: