Close
  • Ishonch
    telefon raqami

  • Dars
    jadvali

  • Imtihon video
    kuzatuvi

  • Rektor virtual
    qabulxonasi

  • Bo`sh ish
    o`rinlari



4 - kurs, Ekologiya va atrof - muhit muhofazasi yo'nalishi talabalarining pedagogik amaliyoti

Жорий 2021-2022 ўқув йили кузги семестрида 4-курс Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси таълим йўналиши талабалари 2021 йил 6 сентябрдан 2021 йил 6 ноябригача (9 ҳафта) Урганч туманидаги  36 сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида (мактаб ва техникумлар) педагогик амалиётларини олиб бордилар. Педагогик амалиётга кафедра профессор-ўқитувчилари Д.Махмудова ва А.Машариповлар бириктирилди.

Дастлаб педагогик амалиёт олиб борувчи таълим муассасалари билан шартномалар тузилди. Амалиётнинг биринчи куни талабаларга амалиёт дастури ҳамда амалиёт ўтадиган жой тушунтирилди. Шунингдек, талабалар техника хавфсизлиги ва санитария – гигиена қоидалари ҳамда амалиёт олдидан талабалар амалиёт режаси ва дастури (амалиёт ҳужжатларини юритилиши) билан таништирилиб, амалиётнинг бориши ва ўтказиш бўйича тартиб ва қоидалар билан ҳам таништирилди.

Педагогик амалиётда Урганч туманидаги 36 сон мактабга битирувчи талабалардан 8 нафари (Давлетов Жахонгир, Эгамов Дадахон, Жумабоев Боғибек, Машарипова Юлдуз, Худизаров Бувахон, Юнусов Бехзод, Боёзов Илёс, Курязов Рустам) жалб қилиниб, уларга мактаб ўқитувчиси Наргиза Умарова амалиёт раҳбари қилиб бириктирилди. Педагогик амалиёт давомида талабалар доимий назорат қилиниб (давомат, талбаларнинг амалиётга қатнашиши, дарс таҳлиллари, очиқ дарсларни ўтказиш ва турли маънавий ва маърифий тадбирларни ташкиллаштириш ишлари), амалиёт бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Бундан ташқари талабаларнинг педагогик амалиётдаги иштирокини кузатиш мақсадида бевосита дарс машғулотларига таҳлилларга ҳам кирилди. Бу жараёнда талабаларнинг педагогик амалиётдаги иштироки, кузатув ва дарс тахлил назоратлари, амалиёт ҳужжатларини юритилиши каби масалалар ўрганилди ва бу борада талабаларга тушунтириш ишлари болиб борилди.

Педагогик амалиёт якуни бўйича 12 ноябр куни кафедра профессор-ўқитувчилари таркибидан иборат комиссия битирувчи талабаларнинг амалиёт ҳисоботларини қабул қилди ва баҳолади. Унга кўра барча талабалар педагогик амалиётни тўлиқ бажардилар. Педагогик амалиёт бўйича буйруқ, амалиёт дастури ва олиб борилган назорат ишлари (фоторасмлар) илова қилинади.

Ulashish: