Close
  • Ishonch
    telefon raqami

  • Dars
    jadvali

  • Imtihon video
    kuzatuvi

  • Rektor virtual
    qabulxonasi

  • Bo`sh ish
    o`rinlari



“Инглиз тили ва адабиёти” кафедраси ўқитувчилари Рўзметова Н., Юлдашева З. ва Рахманова С. Томонидан Қўшкўпир тумани 5-сонли Ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида тадбир ўтказилди

2022-йил, 16-февраль куни Хорижий филология факультети, “Инглиз тили ва адабиѐти” кафедраси ўқитувчилари Рўзметова Нодира, Юлдашева Зайнабжон ва Рахманова Санобар Қўшкўпир тумани “Масит маҳалласи” ѐшлар билан ишлаш тизимини йўлга қўйиш бўйича 5-сонли Ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида тадбир ўтказдилар.

Тадбирда № 5-И Д У М директори Ш. Бохбалтаев сўзга чиқиб, маънавий-маърифий ишлар ва ўқув ишлар бўйича қисқача гапириб ўтди. Шунингдек немис тилига ихтисослашган битирувчи синфга, кириш имтиҳонлари даврида юқори балл тўплаб маҳаллий ва халкаро нуфузли Университетларга кириш бўйича тушунтириш ишларини олиб борди.

Шунингдек “Инглиз тили ва адабиѐти” кафедраси ўқитувчилари Рўзметова Нодира, Юлдашева Зайнабжон ва Рахманова Санобар сўзга чиқиб мактаб ўқувчиларининг илм олишга бўлган қизиқиш ва иштиѐқларини ошириш мақсадида зарур кўрсатма ва маслаҳатларни бердилар. Шунингдек халкаро грантлар, онлайн кутубхоналар, ўқувчиларнинг келажакдаги билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида зарур бўладиган арзигулик адабиѐтлар ҳақида батафсил гапириб ўтилди. Ўқувчи ѐшлар тадбир давомида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Тадбир сўнгида № 5-И Д У М маънавий-маърифий ишлар ва ўқув ишлар бўйича директор ўринбосарлари М. Ражабова ва Р.Салаевалар ҳам сўзга чиқиб жамиятда илмли ва маърифатли кишининг ўрни ҳақида гапириб ўқувчи ѐшларнинг илм олишга бўлган иштиѐқларини ошириш мақсадида ўзларининг зарур маслаҳатларини бердилар.

Ulashish: