Close
  • Ishonch
    telefon raqami

  • Dars
    jadvali

  • Imtihon video
    kuzatuvi

  • Rektor virtual
    qabulxonasi

  • Bo`sh ish
    o`rinlari



Tадбирдан лавҳалар

Бугун филология факультетида шоир, адабиётшунос, таржимон  Матназар Абдулҳаким таваллудининг 72 йиллиги муносабати билан илмий анжуман ва бадиий кеча бўлиб ўтди. Кечада факультет профессорлари: С.Рўзимбоев, З.Дўсимовлар ижодкор ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашдилар. Унинг ижодий изланишлари ва адабиётшунослик соҳасига қўшган ҳиссалари ҳақида фикр-мулозаларини баён қилдилар. Бундан ташқари тадбирда доцентлар: А.Примов, С.Маткаримова, Н.Жуманиязова, Б.Раҳимовалар ҳам шоир ижодий мероси бўйича маъруза қилдилар. Тадбир давомида талабалар  шоир шеърларидан ифодали ўқиб бердилар. Шоир ҳаёти ва ижодий фаолиятига бағишланган видеолавҳа намойиш қилинди. Тадбир қизиқарли ўтди.

 

Ulashish: