Close
  • Ishonch
    telefon raqami

  • Dars
    jadvali

  • Imtihon video
    kuzatuvi

  • Rektor virtual
    qabulxonasi

  • Bo`sh ish
    o`rinlari



Огаҳий ижод мактабида Маҳорат дарси

 

  Авваламбор, шуни эътироф этиб ўтиш жоизки, ижод мактабимизда ҳар ҳафтанинг жума куни ўқув соатларидан сўнг Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан келишилган ҳолда халқимизнинг таниқли ижодкорлари - шоирлар, ёзувчилар, журналистлар, маданият ходимлари  ҳамкорлигида "Маҳорат дарс"лари ўтказиб келинмоқда. Эндиликда Урганч Давлат Университети  педагог ходимлари - профессор, доцент, филология фанлари доктори,  фан номзодлари ҳамкорлигида ҳам бундай дарслар йўлга қўйилди. Ушбу " Маҳорат дарс"лари ҳар ҳафтанинг пайшанба куни дарс машғулотларидан сўнг ўтказилади. Февраль ойининг  27-санасида Урганч Давлат Университети "Ўзбек тилшунослиги" кафедраси ўқитувчиси, филология фанлари номзоди, доцент Йўлдошев Дониёр Тоҳирович томонидан "Шеърий санъатлар. Огаҳий назмида бадиий санъатлар" мавзусида "Маҳорат дарси" ўтказилди. Ушбу дарсда ижод мактабининг 8-синф ўқувчилари, шунингдек, она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари иштирок этишди. Дарс жараёни жуда мазмунли, илмий жиҳатдан юксак даражада, видеослайдлар ёрдамида ўтилди. Ўқувчилар ушбу дарс орқали бадиий санъат ва унинг турлари тўғрисида атрофлича маълумотга эга бўлдилар.  Айниқса, Огаҳий назмида шеърий санъатларнинг тутган ўрни ниҳоятда юксак эканлигини чуқуррок англаб етдилар. Шоирнинг машҳур "Устина" радифли ғазали ва бошқа шеърий мисралари мисолида Огаҳий сўз назмида  бадиий санъат турларидан моҳирона  фойдаланганликларининг гувоҳи бўлдилар. Умуман, ушбу маҳорат дарси  барчага манзур бўлди. Ундан  ўқувчилар ўзларига керакли билимларни олдилар. Айниқса, бу дарс бўлажак ёш ижодкор ўқувчилар учун катта аҳамият касб этди.

Ulashish: