Close
  • Ishonch
    telefon raqami

  • Dars
    jadvali

  • Imtihon video
    kuzatuvi

  • Rektor virtual
    qabulxonasi

  • Bo`sh ish
    o`rinlari



Iqtidorli yoshlar konferensiyasi

Инглиз тили ва адабиёти кафедраси мудири Ж.Эрметова, кафедра профессор- ўқитувчилари ҳамда "Еш олимлар" тўгараги маъсул ўқитувчиси Индира Раҳимова бошчилигида  "Иқтидорли ёшлар конференсияси" (Talented Youth Conference) бўлиб ўтди.

Конференция ёш олимлар илмий саводхонлигини ошириш мақсадида ташкиллаштирилди. Қатнашувчилар о`зларининг мақолалари билан тақдимот кўрсатиб, чет тилини ўқитишдаги долзарб муаммоларни илгари суришди. 

Конференция ўз олдига бир қанча мақсадларни қўйган:

  • ёшлар орасида илмий тадқиқотчиликка бўлган қизиқишни орттириш
  • ёшларни плагиат атмасидан йироқликка чақириш
  • ёшлар ўртасида компьютер билимларини оширишди

Тўплам қуйидаги илмий йўналишлар бўйича мақолаларни ўз ичига олди:

  • Турли хил сўзлашувларнинг долзарб муаммолари.
  • Лингвокультурология, лингвокогнитологиянинг долзарб муаммолари, социолингвистика ва прагмалингвистика.
  • Таржима ва таржима муаммолари.
  • Матн лингвистика объекти сифатида
  • Хорижий тилларни ўқитишдаги долзарб муаммолар

Конференцияда энг яхши топилган мақолалар сертификат билан тақдирланди. Жумладан:

Дурдибоев Малик- энг яхши мақола ёзувчиси

Муталлапова Елена - энг долзарб муаммони ўрганган олим

Жуманазарова Ҳилола- энг қизиқарли мақола номинацияларида ғолиб деб топилди. 

Шунингдек, Фарҳодова Гуллола ва Бекметова Дилнураларнинг мақолалари ҳам тил ўрганишдаги қизиқарли мавзулар деб сертификатлар билан тақдирланди. 

 

Ulashish: