Close
  • Ishonch
    telefon raqami

  • Dars
    jadvali

  • Imtihon video
    kuzatuvi

  • Rektor virtual
    qabulxonasi

  • Bo`sh ish
    o`rinlari



“Очиқ эшиклар куни” доирасида ўтказилган тадбир

2022 йил 21 октябр куни Шовот тумани 33-ИДУМ (кимё-биологияга ихтисослашган мактаб) ўқувчилари синф раҳбари М.Шарипова ва мактаб психологи Н.Аллаевалар раҳбарлигида Урганч давлат университетига ташриф буюришди. Дастлаб ўқувчилар университетнинг умумий жойлашуви, раҳбарият ҳамда факультетлар билан танишишди.

Кейинги манзил Табиий фанлар факультети бўлиб, бу ерда “Экология ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” кафедраси доценти А.Машарипов раҳбарлигида ўқувчиларни факультет бўйлаб таништириб борди. Ташриф давомида ўқувчилар факультет фаолияти, ўқув аудиториялари ва лаборатория хоналари билан таништирилди ҳамда ўқув жараёнлари (маъруза, амалий ва лаборатория) билан танишиш билан бирга, дарс машғулотларида, айниқса лаборатория ишларида ҳам бевосита иштирок этишди. Бунда улар кимё лабораторияларидаги фенолларни ажратиб олиш борасидаги кимёвий реакцияларнинг ўтказилиши, биология лабораторияларидаги ҳайвонлар устидаги тажрибалар, тупроқ микроорганизмларини аниқлаш жараёнлари ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди. 

Ulashish: