Close
  • Ishonch
    telefon raqami

  • Dars
    jadvali

  • Imtihon video
    kuzatuvi

  • Rektor virtual
    qabulxonasi

  • Bo`sh ish
    o`rinlari



Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси раиси Қўчқаров Бахром Тўлқиновичнинг Урганч Давлат университети талаба ёшлари билан учрашуви

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Абдухакимов томонидан 2018 йил 13 июлда тасдиқланган(№14/1-476, 14.07.2018 й) “Талим муассасаларида экологик тарбия ва атроф муҳитни муҳофаза қилишга йўналтирилган билимларни тарғиб қилиш юзасидан амалий-чора-тадбирларлар режаси” нинг 30-бандида “Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига оид тарғибот ва ташвиқот тадбирларини янада кучайтириш” вазифаси белгиланган. Урганч давлат университети Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси билан ҳамкорликда 2020 йил 22 феврал куни маъданият саройида ташкил этилган учрашувда Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси раиси Б.Т.Қўчқаров, Хоразм вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи А.Қличев, Хоразм вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси туман бўлимлари ходимлари, Урганч давлат университети ректори Б.И.Абдуллаев ва Табиий фанлар факультети профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари иштирок этишди. Учрашувни Урганч давлат университети ректори Б.Абдуллаев олиб борди. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси раиси Б.Т.Қўчқаров сўзга чиқиб, сўнгги йилларда республикада экологик хавфсизликни таъминлаш, экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларнинг инсонлар соғлиғига зарарли таъсирининг олдини олиш, шунингдек, ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида техник ва технологик жараёнлар оқибатида юзага келаётган муаммоларни ҳал этишга янги ёндашувларни жорий қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар изчил амалга оширилаётгани, Республика шаҳар ва туманларида санитария жиҳатидан тозалашнинг мутлақо янги тузилмаси яратилганлиги, барча жойларда давлат-хусусий шериклик шароитида замонавий технологияларни қўллаган ҳолда чиқиндиларни тўплаш, ташиш ва қайта ишлаш кластерларини ташкил этишни назарда тутувчи чиқиндиларни комплексли бошқариш тизими жорий этилаётгани ҳақида айтиб ўтди. Шунингдек, учрашувда Республикада, вилоятда экологик хавфсизликни таъминлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш, экологик ҳолатни яхшилаш, чиқиндиларнинг фуқаролар соғлиғига зарарли таъсирининг олдини олиш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш учун қулай шароитлар яратиш, маиший чиқиндиларни йиғиш, сақлаш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш тизимини янада такомиллаштириш масалалари ёритилди. Учрашувда Табиий фанлар факультети талабалари ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олишди. Учрашув якунида Табиий фанлар факультети профессор-ўқитувчилари экологик маданиятни ошириш борасида, экология илмий тақдиқот ишларини олиб бориш, гранд лойиҳалари ишлаб чиқиш борасидаги таклифларни билдирдилар.

Ulashish: