Close
  • Ishonch
    telefon raqami

  • Dars
    jadvali

  • Imtihon video
    kuzatuvi

  • Rektor virtual
    qabulxonasi

  • Bo`sh ish
    o`rinlari

Germaniya Prezidentining universitetimiz professor-o'qituvchilari va talabalari bilan uchrashuvi Xorazmga tashrifi

29 май куни соат 12.20 да Хоразм вилояти  хокимлигининг маънавият ва маърифат марказида Германия федератив Республикаси президенти Франк-Вальтер Штайнмайер ва унинг рафиқаси Элке Бюденбенгерлар билан Хоразм вилояти хокими Ф.Эрмонов, ташқи ишлар  вазири А.Комилов, Урганч давлат университети ректори Б.Абдуллаев, Хорижий филология факультети декани З.Жуманиёзов, университет профессори А.Жуманиёзов ва Урганч давлат университети академик лицейи немис тили ўқитувчиси Н.Нуруллаевалар ўртасида тор доирадаги расмий учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда даставвал Германия президенти иштирокчилардан вилоят ва  университет ҳақида маълумот беришни сўради. Вилоят  ҳокими Ф.Эрмонов сўзга чиқиб, иштирокчиларни таништирди. У Хоразм вилояти ҳақида қисқача гапириб, университет ҳақида маълумот беришни университет ректори Б.Абдуллаевга топширди. Б.Абдуллаев университет таркиби, факультетлар, таълим йўналишлари, мутахассисликлар, халқаро лойиҳалар, Германия олийгоҳлари билан олиб борилаётган ишлар, истиқболдаги режалар ҳамда хорижий талабалар салмоғи ҳақида гапириб берди. Сўнгра университет профессори А.Жуманиёзов меҳмонларни ташрифи учун алоҳида миннатдорчилик билдирди ва немис тили таълим йўналиши ҳақида қисқача гапириб берди. Президент Штайнмайернинг қизиқишларига биноан Вилоятдаги мактаблар келажак ҳамкорлари лойиҳаси фаолияти ва унинг натижасида қўлга киритилган ютуқлар тўғрисида лицей ўқитувчиси Н.Нуруллаева гапириб берди.

15 минутлик учрашувдан кейин фахрий меҳмонларнинг Урганч давлат университетининг 80 нафар профессор-ўқитувчиси, талабалари ва 40 нафар лицей ва мактаб ўқувчилари билан немис тилида жонли давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбати жуда қизғин руҳда 1 соату 10 минут давом этди. Мазкур тадбирда Германиядан ДААД ташкилоти рахбари проф. Штрошнайдер, Германия илмий тадқиқотлар маркази директори проф. Винтермантеллар ҳам фаол иштирок этдилар. Фахрий мехмонлар, хусусан президент жаноби олийлари ва унинг аёли берилган саволларга батафсил жавоб бердилар ва ўз ўрнида ўзларини қизиқтирган масалаларда талабаларнинг фикрлари билан ўртоқлашдилар. Президент Штайнмайерни қизиқтирган энг асосий нарса талаба ва ўқувчиларнинг нима сабабдан немис тилини ўрганаётганликлари, ушбу тилга қизиқиш остида нима ётганлиги бўлди. Ва буни у сўзга чиккан деярли ҳар бир талабадан сўради. Давра суҳбатида  кўтарилган илм-фан, таълим, туризм, экология, медицина, адабиёт ва таржима, спорт, касб танлаш каби немис ва ўзбек ёшларига алоқадор бўлган ижтимоий масалалардан ташқари президентнинг шахсий ва оилавий ҳаётига қизиқишлар билдирилди.

Давра суҳбати доирасида улар талабаларнинг  тил кўникмаларидан мамнун бўлганликларини билдирдилар ва тадбир сўнгида президент Штайнмайер барчага ўз миннатдорчилигини билдириб талаба ёшлар билан хайрлашди. Тадбирдан сўнгталабаёшлар, профессор-ўқитувчиларважаноб президент, унинг рафиқаси билан эсдалик учун расмга тушиш маросими бўлиб ўтди. Шундан сўнг меҳмонлар жуда мамнун кайфиятда вилоятнинг муҳташам мажлислар залини тарк этдилар.

Давра сухбати кизгин рухдани кўтаринки рухда ва юксак савияда, самимий мутоибаларга бой равишда утди.

Ulashish: