Close
  • Ishonch
    telefon raqami

  • Dars
    jadvali

  • Imtihon video
    kuzatuvi

  • Rektor virtual
    qabulxonasi

  • Bo`sh ish
    o`rinlari



7 май куни Филология факультетида ZOOM дастури асосида "Ғафур Ғулом ижодида умуминсоний қадриятлар" мавзусида видеоконференция бўлиб ўтди

7 май куни Филология факультети "Ўзбек тили ва адабиёти, "Рус тили ва адабиёти" ва "Ўзбек тилшунослиги" кафедраси профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан ZOOM дастури асосида "Ғафур Ғулом ижодида умуминсоний қадриятлар" мавзусида видеоконференция бўлиб ўтди. Бу анжуманда УрДУ ёшлар билан ишлаш масалалари бўйича проректор т.ф.д. С.Р.Давлетов, УрДУ ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими, факультетлар ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовинлари ҳам иштирок этишди. Тадбирни УрДУ ёшлар билан ишлаш масалалари бўйича проректор т.ф.д. С.Р.Давлетов очиб берди. Тадбирда факультет профессор-ўқитувчилари томонидан Ғафур Ғулом ижодий меросига бағишланган маърузалар тингланди. Жумладан, ф.ф.н. доц. Д.Қ.Ғайипов ф.ф.н.доц.С.Р.Жуманиязова, доц.С.Маткаримова, доц. Б.Раҳимова, доц. Н.Жуманиязовалар ўз маърузалари билан шоир ижодий мероси бўйича қимматли маълумотларни келтириб ўтишди. Факультет талабалари шоир шеърларидан ифодали ўқиб беришди. Тадбир жуда мазмунли ўтди.

Ulashish: