Close
  • Call
    Center

  • Class
    schedule

  • Video
    surveillance

  • Virtual
    reception

  • Job
    vacancies



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси биланУрганч давлат университети ҳамкорликда маcофавий семинар тренинг ўтказилди.


2020 йил  23 декабрь      куни бўлиб ўтган ушбу Вазирлар Маҳкамаси  ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи  ўринбосари  О.А. Қўйсинов, Таълим сифатини назорат қилиш семинар тренингда давлат инспекцияси бош мутахассиси Ш. Усенов, Урганч давлат университети  ректори  Б. Абдуллаев, Таълим сифатини назорат Хоразм вилояти ҳудудий бўлими бошлиғи Ж.Болтаев, УрДУ  ТСНҚБ ходимлари, Математик анализ кафедраси ва Физика кафедраси профессор-ўқитувчилари, АЛ ва вилоят умумтаълим мактабларининг математика ва физика бўйича тажрибали ўқитувчиларидан иборат жами 35 киши қатнашди.      

                                            
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил  6 ноябрдаги “Таълим- тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4884-сонли қарорига кўра “Мактабгача, умумий ўрта, профессионал ва олий таълим ўқув дастурлари ва фанларнинг узлуксизлигини ва узвийлигини таъминлаш” вазифаси ижросини таъминлаш бўйича тайёрланган ўқув дастурларини экспертизадан ўтказиш жараёнини ташкил қилиш ушбу семинар тренингни кун тартибидаги асосий масала қилиб белгиланди.

Семинар тренинг давомида сўзга чиққанлар узлуксиз таълимда узвийликни амалга  ошириш йўллари ва буларни амалга  бўйича тузилган “Йўл харитаси” ва уни амалга ошириш механизмлари бўйича бажарилган ишлар ва навбатдаги  вазифалар, экспертизани ўтказиш жараёнида юзага келадиган муаммоларни бартараф қилиш бўйича ўз таклифларини бердилар.

Шунингдек, Урганч давлат университети  ректори  Б. Абдуллаев  “Мактабгача, умумий ўрта, профессионал ва олий таълим ўқув дастурлари ва фанларнинг узлуксизлигини ва узвийлигини таъминлаш” вазифаси ижросини таъминлаш бўйича тайёрланган ва экспертизадан ўтказишга тавсия қилинган математика ва физика фанлари ўқув дастурларини экспертиза қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларга тўхталиб  ўтди.

Физика кафедраси аъзолари томонидан берилган саволларга батафсил жавоб берилди ва муаммоларни ҳал қилиш ечимлари кўрсатиб ўтилди. Математика ва физика ўқув дастурларининг ҳар бир соҳалари бўйича келтирилган дастурлар бўйича ўтказиладиган экспертиза жараёнига қандай ёндашиш кераклиги муҳокама қилинди. 

Семинар тренинг охирида бу борадаги ишларни давом қилдириш ва келгуси семинар тренингни ўтказиш тартиби келишиб олинди.

Ulashish: