Close
  • Ishonch
    telefon raqami

  • Dars
    jadvali

  • Imtihon video
    kuzatuvi

  • Rektor virtual
    qabulxonasi

  • Bo`sh ish
    o`rinlari



“Research Commercialization Program (RCP)” танлов грант дастури

Жаҳон банки илмий лойиҳларни молиялаштириш учун 600 минг АҚШ долларигача грант ажратади 

5, 7, 12 ва 14 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Жаҳон Банки “Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш” (“MUNIS”) лойиҳасини амалга ошириш гуруҳи томонидан инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Research Commercialization Program (RCP)” танлов грант дастурига бағишланган амалий семинар ўтказилди. “INNO” технопаркда онлайн ва офлайн шаклларда ташкил этилган семинарларда жами 500 нафардан ортиқ олимлар, тадбиркорлар, инноваторлар, стартапчилар, конструктор-ихтирочилар, ахборот технологиялари мутахассислари иштирок этдилар. 

RCP дастури мақсади – бизнес концепциясини мавжуд ва кичик ҳажмдаги прототип яратиш босқичидаги илмий-тадқиқот ва ишланмалар натижаларини, тижоратлаштиришга йўналтирилган лойиҳаларни молиялаштириш; тижоратлаштириш салоҳиятига эга бўлган лойиҳалар учун консультацион қўллаб-қувватлашдир.

Асосий спикерлар сифатида Жаҳон Банки халқаро экспертлари маърузалар билан қатнашдилар.

Ушбу семинарларда RCP дастури ҳақида умумий маълумот берилди, ҳамда аризаларни топшириш, уларни кўриб чиқиш тартиби, ҳамда грант шартлари ва талаблари каби масалалар қамраб олинади.

BIRD дастурининг асосий шартлари:

Грант суммаси – 1 та лойиҳага $600 000 гача;

Лойиҳа муддати ва географияси – 24 ойгача, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида;

Қўшма молиялаштириш – инвесторнинг мавжудлиги талаб этилади, инвестициянинг ҳажми грант миқдорининг камида 25%ни ташкил этиши шарт (молиялаштириш манбаи саноат ҳамкори, молиявий шерик ёки ўз маблағлари бўлиши мумкин);

 

Тематик соҳалар чекланмаган, лойиҳалар фанлараро характерга эга бўлиши мумкин;

Tалабгор – лойиҳанинг илмий-техник раҳбари, жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги талаб қилинади);

Лойиҳа жамоасида бизнесни ривожлантириш бўйича мутахассис бўлиши керак.

Ариза топшириш муддати “MUNIS” лойиҳасининг https://wbgrants.uz/ сайтида эълон қилинади.

Ulashish: