Close
  • Ishonch
    telefon raqami

  • Dars
    jadvali

  • Imtihon video
    kuzatuvi

  • Rektor virtual
    qabulxonasi

  • Bo`sh ish
    o`rinlari



Урганч давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг “Оролга мадад” экологик акциясидаги иштироки

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 ноябрдаги № 05/1-3651 хати билан тасдиқланган “Йўл харита” си ижросини таъминлаш бўйича 2020 йил 20-21 феврал кунлари Мўйноқ шаҳрига сафар уюштирилди. Унда Урганч давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштирок этишди. Сафарнинг биринчи куни Нукус шаҳридаги Савинцкий музейини томоша қилиш билан бошланди. Бу ерда кўплаб тарихий буюмлар, экспонатлар, расмлар ўрин олган бўлиб, бу манбалар орқали ҳудуднинг тарихий этнографик, экологик, ижтимоий-иқтисодий жараёнлари ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлинди. Сафарнинг иккинчи куни бевосита Мўйноқ шаҳрига ташриф билан бошланди. Сайёҳатда бугунги Мўйноқ шаҳрининг замонавий кўриниш тус олаётганлигини кўриш мумкин, чунки шаҳарда катта қурилиш ва ободонлаштириш ишлари кетаётганлиги бундан дарак беради. Дастлабки саёҳатимиз Мўйноқ маданият маркази бўлиб, у ерда ҳунармандлар маркази, “Экология музейи” билан яқиндан танишилди. Музейда талабалар шаҳарнинг ўтмиши ва бугуни, табиий экологик жараёнлар, маҳаллий аҳолининг турмуш тарзи ва ҳаёти тўғрисида кўплаб маълумотларга эга бўлишди. Шунингдек музейдаги кўплаб экспонат ва расмларни, сўнги тарихий топилмаларни гувоҳи бўлишди. Кейинги манзил экотуристик обьект сифатида ташкил этилган “Балиқчилар уйи” бўлди. Бу ерда дастлаб балиқчилар уй музейи билан яқиндан танишилди, яъни бундан 50-60 йил олдин яшаган маҳаллий халқнинг яшаш тарзи, кундалик фаолияти тўғрисидаги маълумотларга эга бўлинди. Сўнгра шу уй музейи ховлисига арча дарахтларини ўтказиш тадбири бўлиб ўтди. Кейинги манзилимиз маҳаллий аҳоли томонидан “Кемалар қабристони” деб ном олган ҳудудга сайёҳат қилинди. Бу жойда денгизнинг мавж уриб турган пайтидаги кемалар ва уларнинг ҳозирги холати ҳамда шу ерда жойлашган“Орол денгизи тарихи” музейига ташриф буюрилди. Бу мезейда ҳам Орол денгизиниг ўтмиши ва бугуни ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлинди. Сафаримизнинг қайноқ нуқтаси Мўйноқ шаҳридан 60 км узоқликда бўлган денгизнинг қуриган туби бўлди. Бу ерда махсус ишчи гуруҳлари томонидан олиб борилаётган ишлар, яъни денгизнинг қуруган ўрнида ўрмонлаштириш ишлари (саксавул кўчатлари ва уруғларини экиш) олиб борилаётганлигининг гувоҳи бўлинди. Ва бевосита бу жараёнда Урганч давлат университети ўқитувчи ва талабалари ҳам иштирок этишди. Улар университет томонидан олиб келинган саксовул уруғ ва кўчатларини экишиб, махсус ишчи гуруҳга ёрдамлашишди. Кейин эса ишчи гуруҳлар жойлашган штабга йўл олинди. Бу ерда Олий Мажлис Парламентиниг Оролга мадад экологик акцияси бўйича катта тадбир ўтказилиб, унда бевосита УрДУ профессор-ўқитувчилари ва талабалари ҳам иштирок этишди. Шунингдек университет томонидан ишчилар учун ёрдам тариқасида ташкил этилган озиқ-овқат маҳсулотлари (гурунч, картошка, пиёз, ўсимлик мойи ва ҳ.к) саксовул уруғ ва кўчатлари (6000 кўчат ва 2 қоп уруғ) ташкилотчиларга (Мўйноқ шаҳар хокимлиги) тақдим этилди. Шу икки кунлик сайёҳат барчанинг қалбида чуқур из қолдиргани шубхасиз. Сабаби барча сайёҳатчилар, айниқса, талабалар таълим жараёнида олган назарий билимларини амалда ўз кўзлари билан кўрганлиги, унинг иштирокчисига айланганлиги, Орол денгизининг бугунги ҳолати ва у ерда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари уларнинг қизиқишига сабаб бўлди. Бу сайёҳат ўзлари учун керакли хулосалар чиқаришига замин бўлди ва ёшларимиз она табиатга нисбатан меҳр кўрсатиш, уни асраб авайлаш кераклигини, бу жараёнда фаол ва ташаббускор бўлсалар келажак ўз қўлларида эканлигини англаб етдилар.

Ulashish: